2 март 2023 278

Содир этилган жиноятлар муҳокамаси жамоатчилик эътиборида бўлиши керак

Беруний туманида содир этилган жиноятларнинг муҳокамаси бўйича йиғилиш бўлиб ўтди. 

Йиғилишда туман ҳокими А.Х.Сапарбаев ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири полковник Б.Торебеков иштирок этди.

Маҳалла жамоаси, тумандаги 72 та мактаб директорлари ҳамда психологлари иштирокида бўлиб ўтган йиғилиш давомида, содир этилган жиноятлар ва уларнинг оқибатлари муҳокама ҳамда таҳлил қилинди. Вояга етмаганлар орасида ҳуқуқбузарликлар содир этилишига мойиллиги бўлган ўқувчиларни мактаб психологлари билан биргаликда ўрганиб, ҳуқуқбузарлик содир бўлишининг олдини олиш бўйича тўғри ташкилий ишлар олиб борилиши бўйича топшириқлар берилди. 

Бундан ташқари маҳалла фаоллари билан биргаликда маҳаллада содир этилган жиноятларнинг муҳокамасини тегишли органлар билан биргаликда олиб бориш, жиноятнинг оқибати жазо эканлиги, қайта содир этилишига йўл қўймаслик бўйича кенг тушунтириш ишлари олиб бориш бўйича қатъий топшириқлар берилди

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати

© 2006-2023. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага