31 май 2023 678

Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғининг вилоят халқ қабулхонасида навбатдаги қабули бўлиб ўтди

Бугун Сирдарё вилояти Халқ қабулхонасида Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғи полковник Санджар Джабаровнинг фуқароларнинг кундалик ва ижтимоий муаммоларини ўрганиши юзасидан навбатдаги қабули бўлиб ўтди.

Ички ишлар органлари хизматига кириш ҳамда тергов ва суриштирув ҳаракатлари ва уй-жой билан боғлиқ ўнга яқин фуқароларнинг турли муаммо ва мурожаатлари эшитилди.

Бошқарма бошлиғи қабул қилинган ҳар бир мурожаатни чуқур таҳлил этган ҳолда қонунда белгиланган тартибда ҳал этиш юзасидан мутасадди соҳа раҳбарларига аниқ топшириқлар бериб, ижроси назоратга олинди.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2023. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага