13 март 2023 615

Сирдарё вилояти ички ишлар органларида хизмат олиб бораётган хотин-қизлар билан саф кўриги ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар Вазири ўринбосарининг 2022 йил 23 март кунидаги «Ички ишлар органларида фаолият юритаётган хотин-қизлар билан ишлаш борасидаги фаолият самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар белгилаш тўғрисида»ги 73-сон фармойишига асосан Сирдарё вилояти Ички ишлар органларида хизмат олиб бораётган хотин-қизлар билан навбатдаги саф кўриги ўтказилди.

Саф кўригида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2019 йил 8 августдаги «Ички ишлар органларида формали кийим-бошни кийиб юриш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги 232-сонли буйруғига мувофиқ, вилоят ички ишлар органларида хизмат олиб бораётган хотин-қизларнинг формали кийим-бошни кийиш қоидаларига амал қилганликлари кўздан кечирилиб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан кўрсатмалар берилди.

Саф кўригидан сўнг ходималар билан йиғилиш ўтказилиб, унда формали кийим-бош ҳамда формали кийим-бош сирасига кирмайдиган (фуқаролик) кийимларини кийиб юриш қоидалари ҳақида тўлиқ тушунтирилиб, қоидаларга намуналар кўрсатилди.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2023. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага