26 июль 2022 798

Шубҳали ҳайдовчининг ёнидан «марихуана» топилди

2022 йил 17 июль куни Тошкент вилояти, Янгийўл туманида хизмат олиб борган ЙПХ ходимлари томонидан "Spark“ русумли автомобиль тўхтатилиб текширилганда, ҳайдовчи, 1985 йилда туғилган Х.Н. кўриниши ва хатти-ҳаракатлари билан ходимларда шубҳа уйғотган. Холис ва гувоҳлар иштирокидаги текширув давомида унинг ёнидан 57,7 гр «марихуана» (экспертиза хулосаси) гиёҳвандлик моддаси топилган.

Ҳолат юзасидан фуқаро Х.Н.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Йўлларда текширувлар давом этмоқда.

ИИВ ЖХД ЙҲХХ Ахборот хизмати

© 2006-2022. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага