7 сентябрь 2022 432

Шифокорлар билан давра суҳбати

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг «Ички ишлар органлари ходимларининг жисмоний, жанговар ва касбий билимларини янада ошириш мақсадида махсус ўқув курсларини ташкил этиш тўғрисида»ги фармойишига асосан Малака ошириш институтининг Олмалиқ шаҳридаги ўқув базасида Институт Тиббиёт хизмати бошлиғи, майор З.А. Қаландаров «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг «Антропометрик кўрсаткичларини яхшилашга тавсия этилган ходимлар билан жисмоний тайёргарлик ва даволаш-соғломлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармойишини мазмун-моҳиятини ўрганиш», ИИВ Марказий поликлиникаси Даволаш-профилактика бўлими бошлиғи, капитан М.Хасанов «ИИО ходимлари ва уларнинг оила аъзоларини санатор-курорт шароитида соғломлаштириш тартиблари», Марказий поликлиника шифокор-эндокринологи И.И.Шергозиева «Эндокрин тизими касалликлари профилактикаси, семизлик ва тўғри овқатланиш» ва Марказий поликлиника шифокор-терапевти Л.К.Калмурзаева «Юрак қон-томир тизими касалликларини олдини олиш» мавзуларида тингловчилар билан давра суҳбати ўтказилди.

Хусусан, бугун мамлакатимизда ички ишлар органи ходимларининг тиббий билимларини ошириш, тиббий маданиятини янада ривожлантириш борасидаги ишлар вазирлик раҳбариятининг доимий эътиборида бўлиб келаётганини таъкидлаб ўтиш жоиз. Ҳозирги жадал ривожланиб келаётган замонда ҳар бир ходим юксак касбий, жисмоний ва жанговар тайёргарликка ҳамда кўркам ташқи кўринишга эга бўлиши билан бирга, ҳуқуқий билимлари ва маънавий дунёқарашини юксалтиришда китоб ва спорт энг яқин кўмакчи эканлиги таъкидлаб ўтилди.

Тадбир давомида марказий поликлиниканинг мутахассис-шифокорлари тингловчиларни қизиқтирган саволлари юзасидан ўзининг фикр-мулоҳазаларини билдириб, тўғри овқатланиш, ўзбошимчалик билан дори ичишдан сақланиб, шифокорга мурожаат этиш, фаол жисмоний ҳаёт тарзини йўлга қўйиш ИИО ходимлари ўртасида учраётган турли касалликларни олдини олишга, уларни иш унумдорлигини оширишига, тўғри овқатланиш, ортиқча вазндан халос бўлишларига замин яратиши тўғрисида фикр ва мулоҳазалар билдирилди.

ИИВ Малака ошириш институти Матбуот хизмати

© 2006-2022. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага