27 февраль 2023 501

“Шахслар ўртасида мулоқот психологияси” мавзусида тренинг ўтказилди

2023-йил бошидан буён Бешинчи минтақавий ҳудуд минтақавий мувофиқлаштириш маркази тасарруфидаги жазони ижро этиш муассасалари соҳавий хизмат ходимлари марказ бошлиғи томонидан тасдиқланган режа асосида ўқитилиб келинмоқда.

Мазкур ўқув машғулотлари давомида муассасаларда фаолият юритиб келаётган ходимлар ўртасида ижтимоий, маънавий-руҳий муҳит барқарорлигини таъминлаш, шахслар ўртасида мулоқотчанлик маданиятини оширишга қаратилган турли кўргазмали ва ҳаракатли психологик тренинг машғулотлари ташкил этиб бориляпти.

Худди шундай тадбир куни кеча марказ ПТГ катта психологи капитан Ш.С.Раҳимов ҳамда Навоий давлат педагогик институти психологи Абдураимова Дилфуза Хайдаровналар томонидан ўтказилди.

“Шахслар ўртасида мулоқот психологияси” мавзусида ўтказилган тренинглар давомида мутахассис психологлар томонидан ҳар бир ходимга мулоқотга киришиш жараёнида қўлланиладиган психологик маслаҳат ва тавсиялар берилди.

ИИВ ҳузуридаги ЖИЭД Ахборот хизмати

© 2006-2023. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага