14 декабрь 2021 5148

Шаҳрихон туманида 7 хил турдаги пиротехника воситаларини сотмоқчи бўлганлар ушланди

Шаҳрихон тумани ИИБ ТваЭҚКБ, ЖҚБ ҳамда ДХХ туман бўлими ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-тадбир давомида Фарғона вилоятида яшовчи Т.А ўзига олдиндан таниш бўлган И.А.нинг бошқарувида бўлган «Дамас» русумли автомашинада 7 хил турдаги «9Д 9-19», «Панда 6-16», “Королевский салют ” деб номланган жами 43 қутида, шунингдек, “Королевский салют 8 талик” ҳамда “Новый век х090» номли жами 225 дона пиротехника воситаларини Шаҳрихон туманига олиб келиб сотмоқчи бўлган вақтида ушланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тезкор суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2023. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага