26 июнь 2022 1091

Сардоба туманида аҳолини хорижга чиқиш биометрик паспорти билан таъминлаш ишлари изчил амалга оширилмоқда

Сардоба тумани ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги ПҚ 4079-сонли Қарори талаблари асосида Республикамизда жорий этилаётган хорижга чиқиш биометрик паспорт билан аҳолини таъминлаш бўйича 2022 йил 6 ой давомида 1080 нафар фуқарога хорижга чиқиш биометрик паспорт берилди. 

Шунингдек, фуқароларнинг мурожаатлари асосида 51 нафар 16 ёшга тўлмаган вояга етмаган шахсларга ҳам хорижга чиқиш биометрик паспорти расмийлаштириб берилди. 

Шу билан биргаликда Сардоба тумани ИИБ М ва ФРГ томонидан доимий рўйхати қаерда бўлишидан қатъий назар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш биометрик паспорт расмийлаштириш ишлари амалга оширилиб борилмоқда.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2023. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага