Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғининг навбатдаги сайёр қабули Нарпай туманида ўтказилди
Нарпай туманидаги 13-сон болалар мусиқа ва санъат мактабида вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Раҳмат Маматовнинг сайёр қабули ўтказилди.
Қабулда фуқароларнинг соғлиқни сақлаш, йўллар масаласи, электр энергияси, газ ва ичимлик суви таъминотини яхшилаш, бандлик, ижтимоий муаммолар, алимент ундириш, моддий ёрдам ҳамда бошқа масалаларга оид мурожаатлари эшитилди.
Қабул доирасида 10 нафар ёшларга ID-карталари тантанали равишда топширилди. Шу каби икки нафар юртдошимизга Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги берилди.
Юзма-юз сайёр қабулда 50 нафарга яқин фуқаронинг мурожаати тингланди. Аксарият масалалар жойида ҳал этилган бўлса, ечими муддат талаб қиладиган муаммоларга аниқ ва тезкор чоралар кўриш бўйича тегишли идора раҳбарларига топшириқлар берилди.
Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати