5 январь 2023
457
Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосарининг навбатдаги қабули
Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари полковник Фахриддин Рахматов томонидан фуқароларнинг муаммоларини ўрганиш юзасидан навбатдаги қабул ўтказилди.
Ўтказилаётган ҳар бир учрашувда фуқаролар ҳаётида учрайдиган муаммоларга барҳам бериш, уларни қийнаб келаётган масалаларни ижобий ҳал қилиш, шунингдек халқни рози қилишдек эзгу ишларни амалга оширишга бош мақсад сифатида қаралмоқда.
Бу галги қабулда ҳам ишга кириш истагида бўлган 21 нафар фуқароларнинг мурожаатлари атрофлича ўрганилди.
Бошқарма бошлиғи ўринбосари ҳар бир мурожаатни чуқур таҳлил қилган ҳолда, қонунда белгиланган тартибда ҳал этиш юзасидан мутасадди соҳа раҳбарларига аниқ топшириқлар берди ва уларнинг ижросини ўз назоратига олди.
Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати