29 июль 2022 1567

Республика ишчи гуруҳининг Сирдарё вилоятидаги ўрганишларининг иккинчи куни

Хабар бериб бораётганимиздек Давлатимиз раҳбарининг топшириғига асосан Сирдарё вилоятида жиноятчиликни барвақт олдини олиш, ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш, туман ва шаҳар секторлар фаолияти натижадорлиги, давлат дастурларининг бажарилишини таъминлаш, шунингдек вилоятда савдо-иқтисодий, маданий-маърифий, таълим, соғлиқни сақлаш йўналишларда олиб борилаётган ишлар билан танишиш мақсадида Бош прокурор ўринбосари генерал-майор Шуҳрат Узоқов ҳамда Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Азизбек Икрамовлар бошчилигидаги Республика идоралараро ишчи гуруҳи Сирдарё вилоятидаги ўрганишларини давом эттирмоқда.

Ўрганишларнинг иккинчи кунида Республика ишчи гуруҳи аъзоларининг илк манзили Гулистон туманида жойлашган Ёшлар ишлари агентлиги Сирдарё вилояти бошқармаси бўлди. Замонавий, барча қулайликларга эга, ёшларнинг инновацион таълим олиши учун шарт-шароитлар яратилган мазкур бинони кўздан кечирган мутасаддилар фуқаролар билан учрашув ўтказди. Учрашувда вилоятимизда истиқомат қилувчи кекса нуронийлар, хотин-қизлар , ёшлар ҳамда турли миллат ва элат вакиллари жумладан , қирғиз ,тожик, туркман, рус, корейс, қозоқ миллатига мансуб фуқаролар иштирок этди.Тадбирда давлатимиз раҳбари бошчилигида 140 дан ортиқ миллатлар аҳил-иноқ, ягона бир халқ бўлиб тинчлик тотувликда яшаб келаётган мамлакатимизда олиб борилаётган савдо-иқтисодий, қурилиш, таълим ,халқаро алоқалар ҳамда ёшлар йўналишлардаги улкан ислоҳотлар ҳақида сўз борди. Шундан сўнг ишчи гуруҳи аъзолари вилоят ҳудудида ёшларга оид давлат сиёсати доирасида ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, уларни бандлигини таъминлаш, тадбиркорлик фаолиятини бошлашлари учун субсидия ва кредитлар ажратилиши юзасидан амалга оширилган ишлар таҳлили бўйича Ёшлар ишлари агентлиги Сирдарё вилояти бошқармаси бошлиғи ҳамда Сирдарё вилояти ички ишлар бошқармаси Жамоат хавфсизлиги хизмати Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғининг Сирдарё вилоятида «хавфсиз маҳалла» тамойили асосида ташкил этилаётган профилактик чора тадбирлар юзасидан ахборотларини тинглашди.

Ишчи гуруҳи аъзолари Давлатимиз раҳбарининг «Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш ҳамда ҳуқуқий хизмат кўрсатишда адлия органлари ва муассасалари фаолияти самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан адлия тизимидаги янгиликлар билан яқиндан танишиш мақсадида Боёвут туманида янги бунёд этилган Адлия бўлими биносига ташриф буюрди ҳамда адлия, Давлат хизматлари ва юридик хизмат кўрсатиш марказлари фаолияти ва бўлимда фуқароларга яратилган қулайликлар билан танишишди.

Шу билан бирга ишчи гуруҳи марказда Сирдарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан вилоят ҳудудида аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат кўрсатиш соҳасидаги амалга оширилаётган ишларни ўрганди.

Ишчи гуруҳнинг навбатдаги манзили вилоятнинг энг чекка ҳудудларидан бири бўлган Ширин шаҳри бўлди. Бу ерда мутасаддилар қайта таъмирдан чиққан шаҳар прокуратурасида бўлиб ходимларга яратиб берилган шароитларни кўздан кечирди. Ишчи гуруҳи томонидан ҳудудда 2-сектор раҳбари ташаббуси билан «Темир», «Аёллар», «Ёшлар» дафтарида турувчи фуқароларга кўрсатилаётган ёрдам рақамлар мисолида таҳлил этилди.

Сўнг Гулистон шаҳридаги Сирдарё вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармасида бўлган ишчи гуруҳ ўрганишлари давомида ёнғин қутқарув отрядидаги мавжуд замонавий жиҳозлар барча техника ҳамда куч воситалар жанговар шайлиги амалда синаб кўрилди.

Республика идоралараро ишчи гуруҳнинг сўнгги манзили Сирдарё вилояти Божхона бошқармаси бўлди. Бу ерда вилояти Божхона бошқармаси томонидан амалга оширилаётган ишлар самарадорлиги ҳамда эришилган кўрсаткичлар таҳлил қилинди. Экспорт ва импорт билан шуғулланувчи тадбиркорларга яратилган шароитлар, контрабандага қарши курашиш , соҳада ахборот технологияларининг жорий этилиши юзасидан тақдимотлар намойиш этилди.

Ишчи гуруҳнинг вилоятдаги ўрганиш ишлари давом этмоқда.

© 2006-2022. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага