2 март 2023 444

Республика ишчи гуруҳининг Самарқанд вилоятидаги жазони ижро этиш муассасалари фаолиятини ўрганиш натижалари юзасидан йиғилиши ўтказилди

Ички ишлар вазирининг топшириғига асосан республика ишчи гуруҳи вазирлик ҳузуридаги ЖИЭД 3-минтақавий ҳудудига қарашли Самарқанд вилоятида жойлашган жазони ижро этиш муассасаларида ўрганишларни олиб борди.

Ўрганиш натижалари бўйича ж.й. 28 февраль куни 7-сон тергов ҳибсхонаси мажлислар залида республика ишчи гуруҳи раҳбари, ИИВ Ташкилий департаменти ахборот-таҳлил бошқармаси бошлиғининг ўринбосари полковник Н.Ч. Қаюмов, ИИВ ҳузуридаги ЖИЭД бошлиғининг ўринбосари полковник Г.Б. Куранбаев ва Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғининг 1-ўринбосари полковник С.А. Абдухомидов иштирокида йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда ишчи гуруҳ аъзолари, Самарқанд вилояти ИИБ соҳавий хизмат раҳбарлари, 3-минтақавий мувофиқлаштириш маркази, тергов ҳибсхонаси ва манзил колониялари шахсий таркиби қатнашди.

Жазони ижро этиш муассасаларидаги ўрганишлар давомида тартиботни мустаҳкамлаш, вилоят ички ишлар органлари ва жазони ижро этиш муассасалари ўртасидаги ҳамкорлик аҳволи, махсус контингентга яратилган моддий-маиший шароитлар, соҳадаги қонунбузарликларни олдини олиш борасидаги ишлар таҳлил қилиниб, йўл қўйилган хато ва камчиликларни бартараф этиш, жазони ижро этиш тизими соҳасидаги қонунчилик ва тартиб-интизомни мустаҳкамлаш, турли нохуш ҳолатларни олдини олиш бўйича масъулларга топшириқлар берилди. Йиғилиш танқидий руҳда ўтказилди.

Жазони ижро этиш муассасалари фаолиятини ўрганиш якуни бўйича чора-тадбирлар белгилаш бўйича минтақавий мувофиқлаштириш маркази раҳбарига топшириқлар берилди.

ИИВ ҳузуридаги ЖИЭД Ахборот хизмати

© 2006-2023. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага