6 март 2023 436

Республика ишчи гуруҳининг Жиззах вилоятидаги жазони ижро этиш муассасалари фаолиятини ўрганиш натижалари бўйича ўтказган йиғилиши

Ички ишлар вазирининг топшириғига асосан республика ишчи гуруҳи вазирлик ҳузуридаги ЖИЭД 3-минтақавий ҳудудига қарашли Жиззах вилоятидаги манзил-колонияларида ўрганишларни олиб борди.

Ўрганиш натижалари бўйича ж.й. 2-март куни 29-сон манзил-колонияси мажлислар залида республика ишчи гуруҳи раҳбари, ИИВ Ташкилий департаменти ахборот-таҳлил бошқармаси бошлиғининг ўринбосари полковник Н.Ч. Қаюмов, ИИВ ҳузуридаги ЖИЭД бошлиғининг ўринбосари полковник Г.Б. Куранбаев ва Жиззах вилояти ИИБ бошлиғи генерал-майор Ғ.Т. Қодиров иштирокида йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда ишчи гуруҳ аъзолари, Жиззах вилояти ИИБ соҳавий хизмат раҳбарлари, 3-минтақавий мувофиқлаштириш маркази ва 29, 30-сон манзил-колониялари шахсий таркиби қатнашди.

Манзил-колонияларидаги ўрганишлар давомида тартиботни мустаҳкамлаш, вилоят ички ишлар органлари ва жазони ижро этиш муассасалари ўртасидаги ҳамкорлик аҳволи, махсус контингентга яратилган моддий-маиший шароитлар, соҳадаги қонунбузарликларни олдини олиш борасидаги ишлар таҳлил қилиниб, йўл қўйилган хато ва камчиликларни бартараф этиш, жазони ижро этиш тизими соҳасидаги қонунчилик ва тартиб-интизомни мустаҳкамлаш, турли нохуш ҳолатларни олдини олиш бўйича масъулларга топшириқлар берилди. Йиғилиш танқидий руҳда ўтказилди.

Манзил-колониялари фаолиятини ўрганиш якуни бўйича чора-тадбирлар белгилаб минтақавий мувофиқлаштириш маркази раҳбарига топшириқлар берилди.

ИИВ ҳузуридаги ЖИЭД Ахборот хизмати

© 2006-2023. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага