Республика ишчи гуруҳи вакиллари Навоий шаҳрида хавфсиз тун тадбирларини ташкил этиш жараёнлари билан танишди
Бугун тинчлик ва осойишталикни таъминлаш ҳар бир фуқаронинг бурчи. Республика ҳудудида криминоген вазиятни барқарорлаштириш, жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олишда ҳамкорликдаги профилактик тадбирларнинг олиб борилиш жараёнлари Фатхулла Абдурахимов бошчилигидаги республика ишчи гуруҳи вакиллари томонидан ўрганилмоқда. Айни мақсадда ташкил этилган хавфсиз тун кенг қамровли профилактик тадбири Навоий шаҳридаги Кимёгар маҳалласида ўтказилди. Меҳмонлар ташриф давомида ходимларга хавфсиз тун тадбирларини кўнгилдагидек ўтказиш, ҳар бир ҳолат ва жараённи алоҳида назоратга олиш, ҳушёр ва сергак бўлиш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.
Республика ишчи гуруҳи Навоий шаҳрида жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олишда ҳамкорликдаги штаб фаолиятини ўрганди. Ташриф давомида штабда ташкил этилган соҳавий хизматлар, корхона , ташкилот ва идора вакиллари билан суҳбатлашди.
Жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олишда Ажратилган йўналиш ва тоифалар ўрганилди. Таъкидлаш лозим, мазкур штаб Навоий шаҳридаги криминоген вазияти нисбатан оғир қизил тоифадаги маҳаллалар билан ишлаш, илгари содир этилган жиноят ва ҳуқуқбузарликларга сабаб бўлган омилларни таҳлил қилиш ва уларни бартараф этиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш мазкур штаб фаолиятидан ўрин олган. Ўрганишлар жараёнида мутасаддилар штаб фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича ўзларининг таклиф ва тавсияларини беришди.
Республика ишчи гуруҳи «Smart-маҳалла» лойиҳаси доирасида Навоий тажрибаси сифатида Фаровон маҳалладаги жараёнларда иштирок этди. Фуқаролар хавфсизлигини ишончли ҳимоя қилишда бугун Ички ишлар ҳамда Миллий гвардия ходимлари туну кун хизмат олиб боришмоқда.
Хусусан ишчи гуруҳнинг вилоятимиздаги ўрганишлари давомида Навоий шаҳрида «Smart-маҳалла» лойиҳаси асосида ташкил қилинган тезкор чақирув тугмалари самарадорлиги ўрганилди.
Маълумот ўрнида ўрнида таъкидлаш лозим, айни пайтда мазкур тезкор чақирув тугмалари синов тажрибаси асосида Фаровон маҳалласининг кўп қаватли уйларнинг кириш қисмига ўрнатилмоқда. Фуқаролар шубҳали шахс ёки ҳодиса ҳақида хабар бериш учун ташвиш тугмасини босишнинг ўзи кифоя – миллий гвардия ва қўриқлашнинг тезкор отрядлари 3-5 дақиқада воқеа жойига етиб келишади. Мутасаддилар айни жараённи бевосита кузатишди.
Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати