27 январь 2023 372

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш профилактикаси куни муносабати билан учрашув ўтказди

Пайшанба жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш профилактикаси куни муносабати билан жорий йилнинг 26 январь куни Хўжайли тумани давлат солиқ инспекцияси биносида Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири полковник Бахтияр Торебеков ҳамда Хўжайли тумани ҳокими Ж.Ермашов туман сектор раҳбарлари, кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда фуқаролар иштирокида учрашув ўтказилди. 

Унда Жорий йилнинг 25 январь куни туман давлат солиқ инспекцияси қошидаги ошхонада чақнаш ҳодисаси натижасида бир фуқаро олган тан жароҳати оқибатида ҳодиса содир бўлган жойда вафот қилган ҳамда икки фуқаро тан жароҳатини олиб, Хўжайли тумани тиббиёт бирлашмасига жойлаштирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан жиноят иши қўзғатилган. 

Шу каби бахтсиз ҳодисалар келгусида юз беришларинг олдини олиш мақсадида Ички ишлар вазири томонидан муҳокама қилиниб тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилди. 

Шунингдек, профилактика куни тадбирида Республикамиз ҳудудида юз бераётган йўл транспорти ҳодисалари, фуқароларнинг пластик карталаридаги пулларни фирибгарлик йўли билан ўзлаштириш жиноятлари ва уларнинг олдин олиш чоралари ҳақида сўз бўлди. 

Таъкидлангандик, ҳар битта фуқаро йўлларда белгиланган йўл ҳаракати қоидаларига риоя этиш зарур эканлиги ҳамда ижтимоий тармоқларда фойдаланганда фирибгарлардан эҳтиёт бўлишлиги, пластик карталари рақамлари ва бошқада маълумотларини бегона шахсларга ошкора қилмаслиги тушунтирилди.

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати

© 2006-2023. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага