6 январь 2023 758

Қоракўллик фирибгар аёл қўлга олинди

Қоракўл тумани Дарғали маҳалласида яшовчи, 1989 йилда туғилган Ҳ.Д. исмли аёл Масъулияти чекланган жамият раҳбари Х.Ж. ни ишончига кириб, жамиятга ажратилган 200.млн сўмлик кредитни масъул танишлари орқали ҳал қилиб беришни айтиб, 200 АҚШ доллари талаб қилади.

Бухоро вилояти ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида у талаб қилинган пулларни олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2023. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага