28 январь 2023 744

Қўқон шаҳрида талончилик содир қилган шахсларга жиноят иши қўзғатилди

2023 йилнинг 23 январь куни 2002 й.т. А.А танишлари 2002 й.т. М.Ж 2001 й.т., Ғ.С ва М.М.лар билан бир гуруҳ бўлиб, олдиндан жиноий тил бириктириб ўзганинг мулкини очиқдан-очиқ талон-торож қилиш мақсадида, А.Навоий мавзесида жойлашган 32-сонли кўп қаватли уй олдида 2002 й.т. К.С.ни ҳаёт ёки соғлик учун хавфли бўлмаган зўрлик ишлатиб, баданининг турли соҳаларига уриб, нархи 1.000.000 сўмлик “Редми” русумли уяли телефон аппаратини очиқдан-очиқ талончилик йўли билан талон-торож қилиб, ҳодиса жойидан яширинишган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми «а,в” банди (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.

Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси юқоридаги кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлиги ҳақида эслатиб ўтади.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2023. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага