7 февраль 2023 521

Қўқон шаҳрида жоме масжид ҳовлисидан велосипед ўғирлаган шахс қўлга тушди

Фуқаро К.М. ИИБга мурожаат қилиб, унда 2023 йилнинг 24 январь куни номаълум шахс Янги Чорсу кўчасида жойлашган жоме масжиди ҳовлисида қаровсиз қолдирилган 1.500.000 сўмлик велосипедини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлиги билдирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни У.Р. содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг!

Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2023. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага