11 август 2023
914
Қўқон шаҳрида 8 та велосипедни ўғирлашда гумонланган шахс ушланди
Маълум бўлишича, 2023 йилнинг январь ҳамда июль ойлари давомида Қўқон шаҳар ИИБга 8 нафар фуқаролар номаълум шахс томонидан велосипедлари ўғирлаб кетилганлиги юзасидан мурожаат қилишган эди.
“Хавфсиз маҳалла – хавфсиз хонадон” махсус комплекс тезкор-профилактик тадбирлар давомида шаҳар ИИБ тезкор ходимлари томонидан олиб борилган суриштирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятларни Қўқон шаҳар Бурчилик кўчасида яшовчи 1982 йилда туғилган Н.Ю. содир этганлиги аниқланиб, воқеа жойларидан олиб кетилган, жами 8 дона велосипед далилий ашё тариқасида олинди.
Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати