Қашқадарё вилоятидаги “Нурли маскан” мактаб-интернатида биринчи қўнғироқ тадбири бўлиб ўтди
Мамлакатимизда бугун барча умумтаълим мактабларида билимлар куни ва биринчи қўнғироқ тадбирлари бўлиб ўтмоқда. Жумладан, Қашқадарё вилояти Қарши шаҳридаги “Нурли маскан” мактаб-интернатида бўлиб ўтган тадбирда вилоят Ички ишлар бошқармаси ва Мактаб ва мактабгача таълим бошқармаси ҳамда мактаб педагогик жамоаси иштирок этишди.
“Нурли маскан”да сўз олганлар барча ўқувчи ва қатнашчиларни мустақиллик байрами ва янги ўқув йили бошланиши муносабати табриклаб, ўқувчилар келгусида ўз билими билан Ватан равнақига ўз ҳиссаларини қўшишига ишонч билдиришди.
Тадбирда мактаб ўқитувчилари ва ўқувчилари томонидан тайёрланган саҳна кўринишлари иштирокчиларга намойиш этилди.
Тадбир якунида бошқарма жамоат хавфсизлиги хизмати ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси катта инспекторлари, капитанлар Фурқат Жалолов ва Сардор Рустамов илк мактаб остонасига қадам қўйган 7 нафар 1-синф ўқувчилари билан “Мустақиллик дарси” ўтди.
Унда халқимиз мустақилликни қўлга киритиши, бу машаққатли йўлда истиқлол учун курашган буюк аждодларимиз ҳаёти ва фаолияти ҳақида қимматли маълумотлар, ўқувчиларда ўзгача таассурот қолдирди.
Шунингдек, ўқувчиларга “Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун” ғоясининг моҳияти атрофлича тушунтирилди.
Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати