Қарши шаҳрида “Хавфсиз шаҳар” профилактик тадбирлари ўтказилди
Қарши давлат университетида “Хавфсиз шаҳар” тезкор-профилактик тадбири доирасида Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари полковник Бахтиёр Ражапов ички ишлар органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, Миллий гвардия, “Қалқон” жамоатчилик гуруҳлари ҳамда бошқа мутасадди идоралар вакилларидан иборат гуруҳларга тунги хизмат олди йўриқнома берди.
Сўнгра, Қарши шаҳри бўйлаб ўрганишларни бошлаган бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари доим одамлар билан гавжум бўладиган “Истиқлол” ва “Чўлқувар” маҳаллаларида бўлди.
Маҳаллалар бешлиги билан ҳудудда қонунбузарликларни жиловлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш, криминоген вазиятни жиловлаш, жиноятларни эрта аниқлаб олдини олиш, рўй берганларини “иссиқ излар”да фош этиш мақсадида ташкил этилган профилактик тадбирлар давомида савдо дўконлари, кўнгилочар масканлар, одамлар гавжум бўладиган жойларда қонунбузарликларни олдини олиш мақсадида бошқарма патруль пост хизмати ва миллий гвардия ходимлари билан тарғибот ишларини амалга ошириш лозимлигини тушунтирди.
Кўнгилочар масканлар, тунги клублар, савдо дўконларида бўлиб, фуқаролар гавжум тўпланадиган жойларга видеокамералар ўрнатиш, мол-мулк хавфсизлигини таъминлаш мақсадида миллий гвардия қўриқлаш хизмати пультига уланиш, хизматнинг афзалликлари борасида тегишли тарғибот ишлари амалга ошириш борасида тавсия ва таклифлар берилди.
Қарши шаҳар ИИО ФМБ 1- 2-сонли ИИБларда бўлган бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари полковник Бахтиёр Ражапов бўлимлар навбатчилик қисмидан ўрганишлар олиб борди. Раҳбар тунги навбатчиликка жалб этилган ходимлар рўйхатини кўздан кечириб, Навбатчилик қисмларига тушган хабарлар, белгиланган ҳудудларда хизмат ўтаётган тунги хизматдаги ходимларнинг вазият ҳақидаги хабарномаларини таҳлил этди.
Одамлар гавжум тўпланадиган ҳудуддаги ресторан ва тунги клублар атрофида ички ишлар ва миллий гвардия ходимларини хизматини кучайтириш, керак бўлганда шахсий таркибни янада кўпроқ хизматга жалб этиш борасида йўриқномалар берди.
Тунги хизматга жалб этилган ходимларнинг вазият ва қонунбузарликлар ҳақидаги хабарларини кўздан кечириб, атрофлича криминоген вазиятни таҳлил этди.
Қарши шаҳридаги аҳоли гавжум “Истиқлол” МФЙ жойлашган жамоатчилик маскани ва “Чўлқувар” маҳалласидаги 102 масканида бўлган бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари профилактика инспектори ва “Қалқон” жамоатчилик гуруҳи аъзоси билан тунги хизмат ўтаётгани жараёнини ўрганди.
Аҳоли доим гавжум бўладиган бу маҳаллада фуқаролар ўртасида “ижтимоий профилактика”ни кучайтириш лозимлиги ҳақида раҳбар профилактика инспекторига тегишли тавсия ва йўриқнома берди. Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.
Қашқадарё вилоят ИИБ Ахборот хизмати