1 февраль 2023 352

«Қамчиқ» довонида тўхтатилган "Nexia-3» автомобилида психотроп дорилар олиб кетилаётганлиги аниқланди

2023 йил 1 февраль куни соат 02:00 ларда, Наманган вилояти, Поп тумани, «Қамчиқ» довони ҳудудида жойлашган «Наманган» ЙПХ масканида соҳавий хизматлар билан ҳамкорликдаги текширувлар давомида "Nexia-3» русумли автомобиль тўхтатилганда, транспорт воситасининг юкхонасидаги қути ичида жами сони 238 дона «Тропикамид» номли психотроп дори воситалари олиб кетилаётганлиги аниқланиб, ҳолат ўрнатилган тартибда расмийлаштирилган.

Йўлларда текширувлар давом этмоқда.

ИИВ ЖХД ЙҲХХ Ахборот хизмати

© 2006-2023. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага