16 октябрь 2022
897
Пулини айирбошламоқчи бўлган аёл фирибгарга дуч келди
22 сентябрь куни И.Д Фаробий кўчаси ҳудудида жойлашган бозорга савдо қилиш мақсадида келган Ю.О исмли аёлни 100 АҚШ долларини 1.100.000 сўм ўзбек сўмига айирбошлашга келишиб, пуллардан 450.000 сўмини бермасдан ўзида олиб қолган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жинояти иши қўзғатилган.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати