24 июнь 2022 360

Пробация бўлими ҳисобидаги 25 нафар назорат остидаги шахслар иштирокида ўқув семинар ташкил этилди

Жорий йилнинг 21 июнь куни Сирдарё вилояти ИИБ ЖХХ Пробация бўлими ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари Сирдарё вилояти бош бошқармаси билан ҳамкорликда Пробация бўлими назорати остида турган шахсларнинг бандлигини таъминлаш, уларни касб-ҳунарга қайта ўқитиш мақсадида Бандлик ва меҳнат муносабатлари Сирдарё вилояти бош бошқармасига қарашли “Мономарказ«да вилоят ИИБ ЖХХ Пробация бўлими ҳисобидаги 25 нафар назорат остидаги шахслар иштирокида ўқув семинари ташкил этилиб, семинар давомида назорат остидаги шахсларга пайвандлаш, сантехника, электрик, дурадгорлик ишлари бўйича назарий ва амалий тушунчалар берилиб, амалиёт давомида қўлланиладиган асбоб ва ускуналар билан таништирилди ва “Мономарказ«да ўқиш истагини билдирган 9 нафар назорат остидаги шахсларни ҳужжатлари топширилди.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2022. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага