Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг «Маънавий-маърифий ишлар аълочиси» кўкрак нишонлари муносибларга тантанали равишда топширилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиларининг маънавий-маърифий савиясини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида бир гуруҳ ходимлар мамлакатимизда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини янада ошириш ишларига қўшган муносиб ҳиссаси учун Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг «Маънавий-маърифий ишлар аълочиси» кўкрак нишони билан мукофотландилар.
Хусусан, Ички ишлар вазирлигидан 3 нафар, Адлия вазирлиги, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси ва Бухоро вилояти бўйича 1 нафардан мутасаддиларга ушбу кўкрак нишонлари тантанали равишда топширилди. Кўкрак нишони соҳибларини яна бир мукофот билан самимий муборакбод этамиз.
ИИВ Ахборот хизмати