11 август 2023
1139
Оқдарё туманида ўтказилган тезкор-профилактик тадбирлар натижасида яшаш хонадонида тўппонча сақлаб келаётган шахслар аниқланди
Олинган тезкор маълумотларга асосан, Самарқанд вилоят ИИБ Тезкор-қидирув хизмати ва ДХХ вилоят бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида Оқдарё тумани ҳудудида тезкор тадбирлар ўтказилди.
Оқдарё тумани “Мустақиллик” маҳалласи Бобур кўчасида яшовчи, фуқаро Х.С. уйида ноқонуний равишда пневматик тўппонча, туманнинг “Пичоқчи” маҳалласи “Карки” қишлоғида яшовчи фуқаро Қ.Б. эса ИЖ-40 пневматик қуролини сақлаб келаётганлиги аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинди.
Мазкур ҳолатлар юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати