14 август 2022 535

Оҳангарон шаҳрида ЙПХ инспектори томонидан тўхтатилган автоуловда кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланди

Жорий йилнинг 10 август тунги соат 02:00 ларда тунги хизматга жалб қилинган ЙПХ катта инспектори С.Ж.Гултоев, томонидан Охангарон шаҳар, 4-кичик ноҳия ҳудудида 1986 йилда туғилган Оҳангарон шаҳрида яшовчи Д.Ф бошқарувида бўлган “Nexia-2” русумли транспорт воситаси текшириш мақсадида тўхтатилиб, кўздан кечирилганда, ушбу транспорт воситасидан 4 дона “Тропикамид” ва 84 дона “Регапен” кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланди.

Шундан сўнг, холислар иштирокида ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ашёвий далиллар ва фуқаро Оҳангарон шаҳар ИИБга топширилади.

Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ Ахборот хизмати

© 2006-2022. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага