2 февраль 2023 327

Оғуни сотиш илинжидаги баднафс шахс қонун олдида жавоб беради

2023 йил 28 январь куни Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган махсус тезкор тадбир давомида, Бўстонлиқ тумани Янгиқўрғон кўчасида яшовчи 36 ёшли М.Д.нинг уйни кўздан кечирилганда унинг ёзги ошхонасида жами 117 дона гугурт қутиларига қадоқланган ва қуритилган ҳолдаги «наша» гиёҳвандлик моддасига ўхшаш ўсимлик, яна гугурт қутига жойланган «наша» уруғларига ўхшаш модда, полиетилен пакетга ўралган қуруқ ҳолдаги кўкнор ўсимлиги бошоқларига ўхшаш моддалар, жами 10 литр ҳажмдаги, шиша идишларига жойланган, қуритиб майдаланган, ўткир ҳидли, яшил рангдаги модда ҳамда оқ рангли қопга солинган қуруқ ҳолатдаги ўткир ҳидли яшил рангдаги гиёҳванд моддага ўхшаш ўсимликларни сақлаб келаётганлиги аниқланиб, ушбу моддалар ундан холислар иштирокида ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Суд-кимёвий экспертизасининг хулосасида хонадондан олинган ашёвий далиллар таркибида фаол гиёҳванд модда - «тетрагидроканнабинол» бўлган «МАРИХУАНА» эканлиги, полиетилен пакетда ўсимлик мева - бошоқлари «Кўкнор хашаги» эканлиги кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан М.Д.га нисбатан Бўстонлиқ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 25 ва 273-моддаси 5-қисми (Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни кўп миқдорда қонунга хилоф равишда сотишга суиқасд) билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Таъкидлаб ўтиш жоизки, бу турдаги жиноятлар учун Жиноят кодекси нормаларига кўра, 10 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти Ахборот хизмати

© 2006-2023. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага