24 декабрь 2022 436

Нукусда Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирининг қабули бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 23 декабрь куни Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири полковник Бахтияр Торебеков тасдиқланган график асосида, Ички ишлар вазирлигида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қабул қилди. Қабулда 47-фуқаронинг турли масалалардаги мурожаатлари кўриб чиқилди. 

Мурожаат қилган фуқаролардан тегишли тартибда аризалар қабул қилиниб, барчаси бўйича қонун ҳамда бошқа норматив ҳуқуқий ҳужжатлар доирасида батафсил тушунтириш берилди.

Мурожаатлар қўшимча ўрганиш ва қонуний қарор қабул қилиш учун иш юритувга олиниб, соҳавий хизмат раҳбарларига зарурий кўрсатма ва топшириқлар берган ҳолда ижроси алоҳида назоратга олинди.

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати

© 2006-2023. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага