20 март 2023 331

Наврўз туҳфаси

Республика идоралараро ишчи гуруҳи томонидан Қашқадарё вилоятида олиб борилган ўрганишлар давомида Ички ишлар вазири ўринбосари, генерал-майор Баҳодир Мирзараҳимов ИИВ Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш қўшинларига қарашли Қарши шаҳридаги 7256-сонли ҳарбий қисмда бўлиб, ҳарбий хизматчилар, муддатли аскарларнинг жанговар-руҳий ҳолати, уларга яратилган шароитлар билан яқиндан танишди.

Ташриф якунида намунали хизмати билан ҳамкасбларига ўрнак бўлиб келаётган бир гуруҳ ҳарбий хизматчиларга «Қарши ситй» мажмуасидаги кўп қаватли уйдан имтиёзли равишда ажратилган янги хонадонларнинг калитлари тантанали равишда топширилди. Бу Наврўзи айём арафасида ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари учун ажойиб совға бўлди.

Элбек ЭШОНҚУЛОВ, ҳарбий қисм командирининг ўринбосари, майор.

© 2006-2023. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага