Навоийда ИИВ масъуллари иштирокидаги сайёр қабулда 10 нафар ёшларга ID-карталари топширилди
ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси бошлиғининг Навоий вилояти ИИБга ташрифи давомида ходимлар фаолияти ўрганилди. Жумладан, жорий йил бошида вилоятда яшовчи 36180 нафар фуқароларга идентификацион ID-карталари, 30406 нафар шахсларга Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижга чиқиш биометрик паспортлари расмийлаштириб берилди. 60 «Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида»ги Қонуни 6-моддаси талабларига асосан Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига тан олинди ҳамда Ўзбекистон Республикаси фуқаролик паспортлари расмийлаштириб берилди.
Ташриф муносабати билан ўтказилган сайёр қабул давомида 10 нафар ёшларга ИИВ М ва ФРББ раҳбарияти томонидан ID-карталари тантанали равишда топширилди, 17 нафар фуқароларнинг паспорт масалаларига оид муаммолари ўрганилиб, ижобий ҳал этилди.
Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати