8 декабрь 2022 636

Навоийда Конституциямизнинг 30 йиллиги муносабати билан бир гуруҳ ходимларга эсдалик нишонлар топширилди

Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси қабул қилинган кун. Бу кун шунчаки сана эмас балки, халқимизнинг асрий орзу-интилишлари, турмуш-тарзи ҳамда эртанги кунини белгилаб берувчи тарихий ҳужжатнинг қабул қилиниши. Сана муносабати билан Навоий вилояти Ички ишлар бошқармасида тантанали тадбир бўлиб ўтди. Дастлаб, Навоий шаҳридаги 7532 Ҳарбий қисм оркестри томонидан давлат мадҳияси ижро этилди. Шундан сўнг,  бошқарма бошлиғи полковник А.Д.Тасбаев сўзга чиқиб, барчани байрам билан муборакбод этиб, конституциямизнинг мазмун-моҳияти, унинг халқимиз ҳаётидаги ўрни ҳамда бош қомусимиз моддаларида акс этган инсонпарварлик тамойиллари ҳақида гапириб ўтди.

Тадбир давомида Ички ишлар органларида хизмат қилаётган 56 нафар ходимларга “Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги” нишонини тантанали топширилди.  

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кундан ўтган 30 йил ичида унинг норма ва қоидалари изчил амалга оширилиб бориб, фуқаролик ва миллатлараро тотувликни таъминлаш, турмуш даражасини ошириш, ижтимоий-иқтисодий ривожланиш, фан ва таълим соҳаларида юқори даражаларга эришишга хизмат қилмоқда.

Вилоят миқёсида байрам тадбирлари давом этмоқда.

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2023. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага