16 март 2023 376

Навоийда истеъмолга яроқсиз гўшт маҳсулотлари йўқ қилинди

Кармана туманининг Самарқанд вилояти билан чегарасида жойлашган постда жорий йилнинг 14 мартдан 15 мартга ўтар кечаси соат 00:30 да «Бухоро-Тошкент» йўналишида ҳаракатланаётган «Газел» русумли юк автомашинаси ЙПХ ходимлари билан ҳамкорликда тўхтатилиб, текширилди.

Жараёнда автомашина юкхонасида антисанитария ҳолатида, инсонлар соғлиғи учун хавфсизлигини тасдиқловчи ҳужжатларсиз, 30 та қопга жойланган келиб чиқиши номаълум гўшт маҳсулоти мавжудлиги аниқланган.

Ушбу маҳсулотларнинг истеъмолга яроқлилигини аниқлаш мақсадида Навоий вилояти ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат марказида экспертизадан ўтказилганда, барча маҳсулотлар истеъмолга яроқсизлиги аниқланиб, қонунчиликда белгиланган тартибда техник утилизация қилинди.

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2023. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага