21 февраль 2023 490

Навоийда фуқаролиги бўлмаган шахслар билан тарғибот тадбирлари ташкил этилмоқда

Навоий вилояти ИИБ М ва ФРБ ходимлари томонидан ҳудудда яшовчи, фуқаролиги бўлмаган шахслар билан тарғибот тадбирлари ташкил этилди. Бунда тадбир иштирокчиларига Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги тўғрисидаги қонунига биноан фуқароликка қабул қилиш тартиби тушунтирилди. 

Шу куни 2 нафар шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига тан олиш бўйича ҳужжатлари қабул қилинди.

Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, ҳозирги кунда Навоий вилоятида 245 та фуқаролиги бўлмаган шахслар истиқомат қилади. Ўтган 2022 йилда 200 дан ортиқ шахслар Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини олди.

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2023. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага