23 март 2023 174

Навоийда байрам муносабати билан фахрийлар ҳолидан хабар олинди

Кексалар, фахрий устозларни йўқлаш, бемор ватандошларимиз ҳолидан хабар олиш Наврўз байрамида бажарилиши анъанага айланган миллий урф-одатларимиздан биридир. Шу мақсадда Навоий вилояти ИИБ ходимлари соҳада кўп йиллар хизмат қилган айни пайтда кексалик гаштини сураётган фахрийлар ҳолидан хабар олишди. Вилоятнинг олис туманлари Нурота, Учқудуқ, Томди, Конимех туманлари ҳамда Зарафшон шаҳрида ҳам фахрийлар хонадонларига ташриф буюрилиб байрам билан қутланди.

Наврўз байрами чинакам эзгу ва хайрли амаллар шодиёнаси десам адашмайман. Ҳар йили шу кунда ёш ходимларнинг хонадонимга ташрифидан хурсанд бўламан, кўнглим тоғдек кўтарилади. Шогирдларимизнинг жасурлиги, шижоати сабаб Она диёримиз тинч ва осуда. Гўзал юртмизга эса фақат байрамлар ярашади, -дейди истеъфодаги фахрий Музаффар Баҳромов.

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмат

© 2006-2023. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага