8 март 2023 369

Навоийда "8-март хотин-қизлар куни" муносабати билан байрам кечаси ташкил этилди

Энг гўзал ойнинг энг нафис байрами - хотин-қизларга эҳтиром кўрсатиш анъанаси йил сайин умумдавлат аҳамиятига эга бўлиб бормоқда. Зеро, жамиятнинг маданият даражаси, маънавий баркамоллиги аёлларга бўлган муносабат билан белгиланади.

Хусусан, “8-март халқаро хотин-қизлар куни” муносабати билан Навоий вилояти ички ишлар органлари тизимида фаолият олиб бораётган хотин қизлар учун байрам дастури ташкил этилди. Тадбир аввалида аёлларимизга бағишланган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири табриги ўқиб эшиттирилди. 

Шундан сўнг 20дан ортиқ вилоят ва республика танлови ғолиблари мукофотланди. Байрам дастурида вилоятнинг кўзга кўринган санъаткорлари ижросида куй-қўшиқлар ҳамда рақслар ижро этилди.

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2023. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага