10 март 2023 476

Навоий вилоятида 220 кг истеъмолга яроқсиз гўшт маҳсулотлари савдосининг олди олинди

2023 йилнинг 4 март куни соат тахминан эрталабки 07:50 ларда Навоий шаҳрида жойлашган «Марказий деҳқон бозори»га Навоий вилояти Навоий шаҳрида фуқаро З.У. бозор ҳудудига келиб чиқиши номаълум бўлган, тегишли ветеринария ҳужжатларига эга бўлмаган, ташқи кўринишидан қизарган жами оғирлиги 220 кг бўлган йирик шохли мол гўшти маҳсулотини сотиш мақсадида олиб келган вақтида Навоий вилояти ИИБ ЖХХ ЖТСБ Карантин тадбирларини таъминлаш гуруҳи ходимлари томонидан шубҳа уйғотганлиги учун белгиланган тартибда текширилиб, тегишли ҳужжатлари бўлмаганлиги ҳамда келиб чиқиши номаълум бўлганлиги учун холислар иштирокида ҳужжатлар расмийлаштирилиб олиб келинган гўшт маҳсулотларнинг сифатига аниқлик киритиш (истеъмолга яроқлилик даражаси) мақсадида вилоят ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармасига қарашли Ташхис марказига (лаборатория) олиб борилди.

Вилоят лабораториясининг жорий йил 7 март кунидаги хулосасига кўра жами оғирлиги 220 кг бўлган йирик шохли мол гўшти инсонлар истеъмоли учун яроқсиз деб топилди.

Навоий вилояти ИИБ ЖХХ ЖТСБ

© 2006-2023. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага