6 сентябрь 2022 358

Навоий вилояти ИИБ Тиббиёт ходимлари соғлом турмуш тарзига асосланган тарғибот тадбирларини ташкил этмоқда

Халқ тинчлиги ва осойишталигини сақлашдек масъулиятли вазифани зиммасига олган ички ишлар ходимларини саломатлигини сақлаш мақсадида тиббиёт бўлими мутахассислари кўплаб профилактик тадбирлар ташкил этмоқда. Одатий тиббий кўрикдан ташқари вазн ортиши ва зарарли одатларни инсон организмига салбий таъсири ҳақида мунтазам тушунтириш ишлари олиб борилади. 

Яқинда вилоят ИИБ ходимлари иштирокида «Ортиқча вазн ва унинг асоратлари» мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Суҳбат аввалида иштирокчилар вазни тарозида ўлчанди. Шунингдек, индивидуал тарзда тавсиялар берилди. 

Йиғилишда сўзга чиққанлар соғлом турмуш тарзини ташкил қилиш ҳамда жисмоний тарбия машқларини мунтазам бажариш ҳақида сўз юритди.

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2022. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага