25 февраль 2023 311

Музработ туманида уюшмаган ёшлар ўртасида «Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш» мавзусида тадбир ташкил этилди

Жорий йилнинг 23 февраль куни вилоят ИИБ бошлиғи полковник А.С.Исмоилов ташаббуси билан Музработ туманида уюшмаган ёшлар ўртасида, Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мавзусида кенг қамровли тадбир ташкил этилди.

Тадбирнинг бир қисми туманда фаолият юритаётган «Касб ҳунар мактаби» да бўлиб ўтиб, унда вилоят ИИБ бошлиғи полковник А.С.Исмоилов, вилоят ИИБ ЖХХ ҲПБ бошлиғи майор А.Худойбердиев, туман сектор раҳбарлари ва соҳага оид мутасадди ташкилот раҳбарлари уюшмаган ёшлар билан учрашиб, ишсиз ёшларни автомобилларга техник хизмат кўрсатиш, чилангарлик, тикувчилик, дурадгорлик, сантехник каби касбларга ўқитиш борасида амалий ҳаракатларга киришилди. Мулоқотлардан сўнг ёшлар мактабда яратиб берилган шарт-шароит ҳамда имкониятлар билан таништирилди.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2023. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага