17 сентябрь 2022 301

Мусобақаларга старт берилди

Ички ишлар вазирлиги академиясида “Касбий тайёргарлик ойлиги” доирасида бир қатор тадбирлар ўтказилмоқда.

Шахсий таркиб ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш, оммавий спорт турларини янада ривожлантириш, ходимларнинг касбий тайёргарлик даражасини юксалтириш мақсадида мусобақа ташкил этилди.

Мусобақа низомига кўра, иштирокчилар арқон тортиш, тўсинда тортилиш, мини футбол ва ўқ отиш бўйича ғолиблик учун куч синашадилар.

Кеча ходимларнинг мерганлик маҳорати синовдан ўтказилган бўлса, бугун тўсиндан тортилиш баҳслари бўлиб ўтди. Жамоаларнинг иштироки Кадрлар бўлими, Жанговар ва жисмоний тайёргарлик ҳамда Ҳарбий тайёргарлик кафедралари ходимларидан иборат ҳакамлар томонидан баҳолаб борилди.

Эслатиб ўтамиз, 21 сентябрга қадар бўлиб ўтадиган мусобақада таркибий тузилмалар ходимларидан таркиб топган 7 та жамоа қатнашмоқда.

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

© 2006-2022. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага