16 август 2022 634

Муддатли ҳарбий хизматчилар "Қатағон қурбонлари" музейига саёҳат қилдилар

Жорий йилнинг 1-август кунидан 1-сентябрь кунига қадар Ички ишлар вазирлиги тизимида "Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш-олий бурчимиз!" шиори  остидаги “Ватанпарварлик  ойлиги” ўтказилмоқда.

Ойлик доирасида тизимнинг барча таркибий тузилмалари ва ҳудудий бўлинмаларида спорт мусобақалари  ва маънавий-маърифий тадбирлар, шунингдек интеллектуал ўйинлар ўтказилмоқда.

Хусусан куни кеча Аэропортларда хавфсизликни таъминлаш қўшинлари ҳарбий қисми шахсий таркиби  билан ҳарбий хизматчилар ўртасида ватанпарварлик рухини кучайтириш ва дам олиш кунларини мароқли ўтказиш мақсадида "Қатағон қурбонлари" музейига саёҳат амалга оширилди. Музейга ташриф буюрган муддатли ҳарбий хизматчилар музей тарихи ва ундаги қадимий экспонатлар билан яқиндан танишиб, урушдан сўзловчи ҳамда унда ишлатилган қурол-аслаҳа, шунингдек кийим-кечакларни томоша қилдилар. Музей ходимлари томонидан ҳарбий хизматчиларга турли қизиқарли  ҳамда тарихий маълумотлар берилди.

Умумий олганда “Ватанпарварлик ойлиги”  доирасида "Қатағон қурбонлари" музейига уюштирилган экскурсия муддатли ҳарбий ҳарбий хизматчиларда ўзгача таассурот қолдирди.

© 2006-2022. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага