29 июнь 2022 625

Миробод туманида бўш иш ўринлари ярмаркаси бўлиб ўтди

Яқинда Миробод тумани ҳокимияти биносида Миробод тумани ИИО ФМБ Пробация гуруҳи ташаббуси билан туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ҳамкорлигида, пробация ҳисобида турган ишсиз, назорат остидаги шахсларни иш билан таъминлаш юзасидан меҳнат ярмаркаси ташкил этилди. 

Тадбирнинг энг асосий вазифаларидан бири ишсиз шахсларни бандлигини таъминлаш, шу билан бирга уларнинг муаммоларига ечим топиш.

Бу ярмаркага Соғлиқни сақлаш вазирлиги автохўжалиги, Руҳий касалликлар шифохонаси, Тошкент сув таъминоти корхонаси масъул ходимлари ва бошқа корхона-ташкилотлар ўзларидаги мавжуд бўш иш ўринлари юзасидан қатнашдилар.

Ушбу тадбирга пробация ҳисобида турган 50 дан зиёд назорат остидаги шахслар қатнашиб, улардан 11 нафари шу жойни ўзида ишга кириш истагини билдириб, ҳужжатлар расмийлаштириш учун корхонага таклиф этилди.

Шу каби ишлар бошқа туманларда ҳам олиб борилмоқда.

Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот хизмати

© 2006-2022. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага