20 сентябрь 2022 355

“Миллий гвардия қўмондони кубоги” спорт мусобақасида Тошкент вилояти ИИББ жамоаси биринчи ўрин

Тошкент вилояти бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар жамоалари ўртасида спортнинг қўл жанги тури бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони кубоги мусобақалари вилоят босқичи ўтказилди.

Жорий йилнинг 16-18 сентябрь кунлари Тошкент туманидаги Универсал спорт мажмуасида XXXI Спартакиада доирасида спортнинг қўл жанги тури бўйича «Динамо» жисмоний тарбия жамоалари ўртасида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони кубоги мусобақаси вилоят босқичи ўтказилди.

Мусобақа натижасига кўра, умумжамоа ҳисобида фахрли 1-ўринни Тошкент вилояти ИИББ терма жамоаси (4 та олтин ва 4 та кумуш медали билан) қўлга киритди.

Ғолиблар ташкилотчиларнинг қимматбаҳо совғаси, диплом ва кубок билан тақдирланди.

Тошкент вилояти ИИББ Ахборот хизмати

© 2006-2022. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага