18 март 2023 292

Меҳмондорчиликка келган шахс ўғрилик қилди

Сурхондарё вилояти Денов шаҳрида яшовчи 60 ёшли Ш.Х. мурожаат қилиб, пластик картасидаги 400 минг сўм пуллар ўғирланганлигини билдирган.

Ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида, Ш.Х.нинг уйига ўғлининг дўсти 26 ёшли Ю.О. меҳмондорчиликка келиб, телефон рақамига 10.000 сўм пайнет қилиб олиш учун деб, Ш.Х.нинг қўл телефонини алдаб олиб, "CLICK" иловаси орқали 10.000 ўрнига 400 минг сўм миқдоридаги пулларни ечиб олганлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат бўйича Ю.О. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноий жавобгарликка тортилди.

Қонунга мувофиқ, Ю.О. содир этган жиноий ҳаракатлари учун 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

ИИВ Киберхавфсизлик маркази

© 2006-2023. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага