5 май 2020 4283

Маст ҳолдаги ҳайдовчи 2 нафар йўловчилар ҳаётига зомин бўлди

4 май куни соат 19:30 да Ургут тумани, “Тинчлик” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи А-377 автомобиль йўлининг 33 километрида ҳайдовчи 27 ёшли Ф.Р.нинг бошқарувида бўлган “ВАЗ-2106” русумли автомашинасини маст ҳолатда Самарқанд йўналиши томонидан Тожикистон Республикаси йўналиши томонга қараб бошқариб келаётган вақтида, ўзига нисбатан қарама-қарши йўналишдан ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи 29 ёшли З.А.нинг бошқарувидаги “ГАЗ-5327” русумли юк автомашинасининг ўнг ён томонига урилиб, йўл транспорт ҳодисаси содир қилган.

Тўқнашув натижасида “ГАЗ-5327” русумли юк автомашина йўловчилари (ҳайдовчининг турмуш ўртоғи ва фарзанди) 22 ёшли Д.С. ва вояга етмаган 2 ёшли А.Н.лар оғир тан жароҳати олиб, ҳодиса жойида вафот этганлар.

Ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди (одамлар ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти Ахборот хизмати

© 2006-2022. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага