25 июнь 2022 479

Маҳкумлар ўталмай қолган ахлоқ тузатиш ишлари ва озодликни чеклаш жазоларини ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди

2022 йил 22 июнь куни Янгиер шаҳар Наврўзобод МФЙ биносида Жиноят ишлари бўйича Янгиер шаҳар суди томонидан сайёр суд мажлиси бўлиб ўтди.

Унда Янгиер шаҳар ИИБ бошлиғининг Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 73-моддасига асосан жами 9 нафар маҳкум тайинланган жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш ҳақидаги тақдимномалари тўпланган ҳужжатлар билан биргаликда кўриб чиқилди.

Сайёр суд мажлисида Янгиер шаҳар прокурори ёрдамчиси О.Қобилов ҳамда Янгиер шаҳар ИИБ Пробация гуруҳи катта инспектори А.Боқибековнинг Янгиер шаҳар ИИБ бошлиғининг тақдимномасини қаноатлантириш ҳақидаги фикрлари эшитилиб, маҳкумлар Э.О, Б.О, О.Б, А.К, А.Т, Ш.Д, Б.Ф, С.Х, ва З.Элар тингланиб ҳамда уларнинг шахси инобатга олиниб, шунингдек Жиноят кодексининг 73-моддасида белгиланган жазо муддатини ҳақиқатда ўташганлигини инобатга олиб, Янгиер шаҳар ИИБ бошлиғининг тақдимномаларини қаноатлантириш ҳақида ажримлар чиқарилди.

Ажримга кўра Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 73-моддасига асосан юқорида шартли равишда исм-шарфлари келтирилган маҳкумлар ўталмай қолган ахлоқ тузатиш ишлари ва озодликни чеклаш жазоларини ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди. 

Шунингдек ўтказилган суд жараёнида назорат остидаги шахслар Э.О, Б.О, О.Б, А.К, А.Т, Ш.Д, Б.Ф, С.Х, ва З.Эларга Жиноят ишлари бўйича Янгиер шаҳар судининг раиси Ж.Хайдаров томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 73-моддаси 5-қисмида назарда тутилган жазонинг ўталмаган қисмида қасддан янги жиноят содир этган тақдирда Жиноят кодексининг 60-моддасига асосан жавобгарлик масаласи тушунтирилди.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2022. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага