19 ноябрь 2022 566

Маҳаллий ва хорижий сайёҳларнинг хавфсизлиги мавзусида матбуот анжумани ўтказилди

2022 йилнинг 17 ноябрь куни Термиз шаҳридаги Матбуот уйида Сурхондарё вилоят Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси ҳамда Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати ҳамкорлигида, «Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси томонидан жорий йилнинг 10 ойи мобайнида амалга оширилган ишлар сарҳисоби» ҳамда «Маҳаллий ва хорижий сайёҳларнинг хавфсизлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар» мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Ушбу анжуманда, Сурхондарё вилоят Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси, вилоят вилоят ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси, Туризм ва маданий мерос бошқармаси, Туризм объектлари масъуллари, журналистлар ва блогерлар иштирок этишди.

Матбуот анжуманида соҳага оид ўзгаришлар, амалга оширилаётган ишлар билан ўртоқлашиш асносида, журналист ва блогерлар томонидан берилган савол ва таклифлар юзасидан батафсил маълумотлар бериб ўтилди.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2023. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага