20 июль 2022 708

"Lacetti" автомобилида бўлган йўловчи аёлнинг сумкасидан психотроп дорилар чиқди

2022 йил 19 июль куни соат 14:50ларда Бектемир туманида жойлашган «Бектемир» ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими А.Элмаматов томонидан Тошкент вилоятидан пойтахтга кириб келаётган "Lacetti" русумли автомобиль тўхтатилиб текширилганда, салонда бўлган йўловчи, 1983 йилда туғилган, Қарши туманида яшовчи Д.Д. турли хатти-ҳаракатлари билан ходимда шубҳа уйғотган. Холис ва гувоҳлар иштирокидаги текширув давомида ушбу йўловчига тегишли бўлган сумкадан 16 дона «Тропикамид» ва 56 дона «Регапен» номли психотроп дори воситалари топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Д.Д. ва топилган дорилар Бектемир тумани ИИО ФМБга топширилган.

Йўлларда текширувлар давом этмоқда.

ИИВ ЖХД ЙҲХХ Ахборот хизмати

© 2006-2022. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага