20 сентябрь 2022 234

Кучлилар кўпкураш ғолиби

Ички ишлар вазирлиги академияси спорт мажмуасида кўпкураш ҳарбий ватанпарварлик мусобақаси бўлиб ўтди.

“Касбий тайёргарлик ойлиги” доирасида ташкил этилган беллашувларда кундузги таълим курсантлари спортнинг енгил атлетика, армрестлинг, волейбол ва сузиш турлари бўйича куч синашдилар.

Тадбирнинг очилиш маросимида Академия раҳбарияти, Жанговар ва жисмоний тайёргарлик кафедраси, Ўқув-саф қисми, Кадрлар бўлими ҳамда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти вакиллари иштирок этиб, ёшлар орасида жисмоний тарбия ва спортни янада оммалаштириш борасида амалга оширилаётган кенг қамровли ишларни эътироф этиб ўтишди. Курсантларнинг касбий тайёргарлигини юксалтириш, ватанпарвар, мард ва жасур ходимлар этиб тарбиялаш спорт тадбирининг устувор мақсади эканлиги таъкидланди.

Шундан сўнг мусобақага старт берилди. Муросасиз беллашувлар якунида ҳар бир йўналиш бўйича ғолиб ва совриндорлар аниқланди. Жумладан, енгил атлетиканинг 100 метр масофага югуриш баҳсларида 110-гуруҳ курсанти А. Темиров ўғил болалар, 109-гуруҳ курсанти И. Бекмирзаева эса қизлар ўртасида ғолибликни қўлга киритди. қувонарлиси, маҳоратли курсантимиз уч минг метр масофани босиб ўтган қизлар ўртасида ҳам етакчиликни ўз қўлида сақлаб қолди. Ўғил болалар ўртасида ушбу масофани 208-гуруҳ курсанти СПолатов биринчи бўлиб кесиб ўтди.

Узунликка сакраш баҳсларида 104-гуруҳ курсанти А. Темиров энг яхши натижани қайд этган бўлса, армрестлинг беллашувида 104-гуруҳ курсанти ММуҳамаджонов, 130-гуруҳ курсанти НМуродилов, 206-гуруҳ курсанти ХБекулов, 202-гуруҳ курсанти МСултонов ўз вазн тоифаларида кучлилар сафида бўлишди.

Эллик метр масофага сузиш мусобақаси ҳам қизғин курашлар остида ўтди. Якуний натижага кўра, 204-гуруҳ курсанти ШСайдуллаев 31,4 сония билан шоҳсупани забт этди. Волейбол баҳсида эса биринчи ўрин 1-ўқув курсининг 1-отряди курсантларига насиб этди.

Мусобақа ғолиб ва совриндорларини диплом ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирлаш режалаштирилган.

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

© 2006-2022. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага