14 июнь 2022 833

Кўрик-танлов. Кейинги босқичга йўлланма

Яқинда ИИВ Стоматологик поликлиникасида «Йилнинг энг яхши ҳамшираси» кўрик-танловининг илк босқичи бўлиб ўтди.

Иштирокчилар дастлаб «Таништирув» шартида ўзларининг қизиқиши ва фаолият олиб бораётган бўлинмаси ҳақида маълумот беришди. «Савол-жавоб» баҳсларида иштирокчиларнинг соҳага оид интеллектуал салоҳияти қай даражада эканлиги билан бир қаторда, мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар борасидаги ҳамда тарихий ва ҳуқуқий билимлари синовдан ўтказилди. «Беморнинг цинган қўлига шина боғлаш» шартида эса ҳамширалар ўз ишининг қанчалик устаси эканлигини барчага намойиш этишди. Охирги «Эркин мавзу» шартида саломатлик маликалари ўзларининг ажойиб ва қизиқарли, шу билан биргаликда, кишини чуқур ўйга соладиган таъсирчан саҳна кўринишлари билан йиғилганларда унутилмас таассурот қолдирди.

Ҳакамлар ҳайъати томонидан қатнашчиларининг ҳар бир шарт бўйича чиқишлари холисона баҳолаб борилди.

Қизғин руҳда ўтган кўрик-танлов якунига кўра, стоматологик тор мутахассислар бўлинмаси ҳамшираси Шаҳноза Сулаймонова ғолиб деб топилиб, кейинги босқичга йўлланмани қўлга киритди. Стоматологик терапия бўлинмаси ҳамшираси Эъзоза Муборова иккинчи ўринни, ортопедия бўлинмаси ҳамшираси Дурдона Қурбоналиева эса учинчи поғонани эгаллади.

Ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан диплом ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Михли САФАРОВ, «Postda» мухбири.
Абу КEНЖАЕВ

© 2006-2023. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага